Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Август 2020
17311Бугун, 25 август куни Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди.
Бир вақтларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Элбек Шукуров ҳоким этиб тайинланган.
Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Жорий йилнинг август ойи бошида Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов лавозимидан озод этилганди.