...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абадий эмас! Энди WhatsApp бошлиғи ишдан кетди


11:24, 01.05.2018 Технология
 1 986

Хабарда айтилишича, у нафақат WhatsApp, балки Facebook Бошқарув кенгашидан ҳам кетишга қарор қилган.

WhatsApp мессенжери асосчиси Ян Кум ўз лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.

Таъкидланишича, Кумнинг бу қарори Facebook билан хавфсизлик масалалари бўйича орадаги келишмовчиликлар сабаблидир.

“Кетиш вақтим келди. WhatsApp фойдаланувчилари ўйлаган вақтдан кўра кўпроқ бу лавозимда бўдим”, деб ёзади Ян Кум ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Хабарда айтилишича, у нафақат WhatsApp, балки Facebook Бошқарув кенгашидан ҳам кетишга қарор қилган.

Хориж ОАВ томонидан: “Буларнинг барчаси Facebook’нинг шифрлари ва маълумотларидан фойдаланишга оид баҳслар туфайли содир бўлмоқда”, деб айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, бунгача дунёнинг энг йирик компаниялари асосчилари Билл Гейтс Microsoft, Стив Жобс Apple компаниялари бошқарувидан истеъфога чиққан пайтлари бўлган.
Темур Назаров

Теглар:Microsoft Apple WhatsApp Ян Кум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!