Яна бир дебютант Суперлигани дурранг билан бошлади

Спорт

image

Самарқанднинг “Динамо” клуби ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дурранг қайд этди.

Суперлига дебютанти самарқандликлар ёш таркиби билан кучли иштиёқ намойиш этишди. Дастлаб, ўйиннинг 12 дақиқасида қаршиликлар яримҳимоячиси Дилшод Саитовнинг узоқдан йўллаган оддий зарбаси дарвозабон Шоҳруҳжон Эшбўтаевнинг қўпол хатоси туфайли дарвоза тўридан ўрин эгаллади.

Иккинчи таймда бош мураббий Даврон Файзиевдан  керакли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган мезбонлар бироз бўлсада фаоллашишди. Натижада жамоа ҳужумлари хавли тус ола бошлади ва 51 дақиқада Сардор Эминовнинг қанотдан етказиб берган тўпини Амиржон Сафаров “Насаф” дарвозасига жойлаб қўйди.

“Динамо” — “Насаф” 1:1 

9 март 2019. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Оҳунов.

Голлар: Дилшод Саитов 12, - 0:1 (Хуршидбек Мухторов). Амиржон Сафаров 51, - 1:1 (Сардор Эминов)

“Динамо”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев (1.Ботирали Эргашев, 62), 2.Локаев Миркомил, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 10. Амиржон Сафаров (14.Вохид Шодиев, 75), 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов, 21. Дамир Темиров (7.Жасур Азимов, 66), 23. Сардорбек Эминов, 27.Ихтиёр Тошпулатов.

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 18.Бобир Давлатов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Акмал Мозговой (20.Ислом Кенжабоев, 79), 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 77.Ойбек Бозоров (10.Бобир Абдихолиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Ҳакимхон Аламхонов 82.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Динамо Насаф

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг