Бош вазир яна Сўх туманига борди
Жамият
−
12 Август 2020
11774Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 12 август куни Фарғона вилоятининг энг чекка муаммоли ҳудудларидан бири бўлган Сўх туманига борди. Айни вақтда Ҳукумат раҳбари раислигида туман фаоллари йиғилиши ўтказилмоқда.
Айни пайтда Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
Мазкур қарор билан 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Ушбу дастурга 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, улар жами 639 миллиард сўм маблағ сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси “Чашма” участкасида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиққан эди. Можаро “Чашма” булоғини ариқларини биргаликда тозалаш пайтида келиб чиққан.
Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди.
Вазирликлар ва вилоят бошқармалар раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.
LiveБарчаси