...
МЕНЮ
ONLINE TV

6,8 балли зилзила қайд этилди


19:49, 11.10.2018 Олам
 8 148

Ҳозирча мазкур ер силкинши оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Бугун 11 октябрь куни Тинч океанидаги Курил ороллари яқинида зилзила қайд этилди. Геологик тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, зилзила даражаси 6,8 бални ташкил этган.
 
Зилзила маркази Шимолий Курил шаҳридан 176 километр узоқликда, 33 километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирча мазкур ер силкинши оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
 
Жанубий Сахалин сейсмик станцияси вакилининг сўзларига кўра, зилзиладан кейин Курил ороллари яқинида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мазкур ҳудудда 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
 
Таъкидлаш жоизки, мазкур ер силкиниши Россиянинг жануби-шарқидаги ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Курил ороллари Жанубий Сахалин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!