Ўзбекистонлик собиқ ИИБ ходими Россияда наркотик билан ушланди

3-саҳифа

image

Мордовиянинг Саранск шаҳрида 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси 4,5 грамм марихуанани харидорга топшираётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Мордовия Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик эркак МДҲ республикаларидан бирида туғилган фуқарога 4,5 грамм марихуанани топшираётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 

Унинг ижара уйида олиб борилган тинтув ишлари жараёнида оғирлиги салкам 64 грамм бўлган яна 40 дона марихуана ўрами ҳамда ичига номаълум моддалар солинган 38 та кичик ҳажмли қоп сотувга тайёрлаб қўйилгани аниқланган.

“Сўроқ вақтида гумонланувчи жиноятга алоқадорлигини тан олди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда. 

“Известия Мордовии”нинг хабар беришича, қўлга олинган шахс муқаддам Ўзбекистонда ИИБ ходими бўлиб ишлаган. У 2005 йилда вазифасидан озод этилганидан сўнг Россияга кўчиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиянинг Бали оролида халқаро наркотик савдоси билан шуғулланувчилар тармоғи фош этилган эди. Ушбу жиноятда гумонланиб, Россия ва Ўзбекистоннинг бир неча фуқаролари ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия МДҲ ўзбекистонлик марихуана Мордовия собиқ ИИБ ходими Саранск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made