... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

52 нафар ўзбекнинг умрига зомин бўлган автобус ҳайдовчилари айбини тан олмади


17:20, 11.04.2018 Олам
 5 018

Қозоғистон Бош прокуратураси мазкур иш юзасидан изоҳ берди.

Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган фожиа сабаб автобусдаги 55 йўловчидан 52 киши ҳалок бўлганди. Уларнинг барчаси Россияга иш излаб йўлга чиққан Ўзбекистон фуқаролари эди.  
 
Унда Наманган вилоятидан 31 нафар, Фарғона вилоятидан 16 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар, Тошкент шаҳридан 2 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятидан бир нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган эди.
 
Ушбу ҳалокатга сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиларига жиноят иши очилиб, ҳибсга олинган ва уларнинг иши Қозоғистон Бош прокуратураси зиммасига юклатилган эди.
 
Бугун, 11 апрель куни Қозоғистон Бош пркуратураси мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари якунига етаётганини маълум қилди.
 
Тегишли идоралар доирасида ўтган брифингда Қозоғистон Давлат манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Азамат Дўсимбеков Ақтўбедаги фожиа юзасидан жиноят иши бўйича ҳозиргача тўпланган хулосаларни билдириб ўтди.
 
Жумладан, у ҳайдовчилар айбига иқрор бўлмагани ва ёнғинга алоқадор эмаслигини билдираётганини таъкидлади.
 
Дўсимбеков мавжуд қонунчиликда “икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳалокатда транспорт воситаларини бошқарганлик” моддаси бўйича деярли оғир жазо белгиланмаслигини билдирди.
 
Шунингдек, у ҳалокатнинг тасдиқланган сабаблари ва оқибатларини инобатга олган ҳолда маълум жазо тайинланишини ҳам қўшимча қилди.
 
Азамат Дўсимбеков ҳозирда Қозоғистон Жиноят кодексининг 348-“Техник носоз автобусдан фойдаланиш” моддаси бўйича иш кўрилаётганини маълум қилди.
 
Бундан ташқари, у тергов давомида ҳайдовчилар ёнғинда қолган автобусни ташлаб, қочиб кетгани ойдинлашганини айтди.
 
Ҳайдовчилар эса ушбу ҳолокат тасодифлиги, автобус бортида ёнғин келиб чиққанига алоқаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ақтўбе ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!