Адлия вазирлигида ўзгаришлар давом этяпти. Яна бир бошқарма бошлиғи ўзгарди

Жамият

image

Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Авазбек Абдулла ўғли Мадаминов Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Авазбек Мадаминов шу кунга қадар вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ва Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармасида раҳбарлар ўзгарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Адлия вазирлиги

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг