Фарғонада даволанаётган беморнинг аҳволи оғирлашди – ССВ

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 167 бемордан 1 нафарининг аҳволи оғир. У айни вақтда Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. 

Улар орасида яқинда Умра сафаридан қайтган, шу йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморнинг аҳволи ёмонлашган.  

59 ёшли ушбу бемор шу вақтгача сурункали ўпка ва гипертония хасталиги билан диспансер назоратида турган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморда ўткир нафас етишмовчилиги иккинчи даражаси кузатилмоқда. У айни пайтда сунъий нафас олиш аппаратига олинган.  

Шифокорлар белгиланган стандарт ва тавсияларга асосан зарур тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида, бугун, 31 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатда коронавирусга чалинган 5 беморнинг аҳволи оғир эканини айтганди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг