Ўзбек-тожик чегарасида ҳалок бўлганлар шахси маълум бўлди
Олам
−
06 Ноябрь 2019
14556Тожик-ўзбек чегарасида юз берган ҳодиса вақтида ҳалок бўлган куч тузилмалари вакиллари исмлари маълум бўлди. Бу ҳақда Спутник Тожикистон ёзмоқда.
Ўлдирилганлардан бири – чегара қўшинлари хизматчиси Иззатулло Абубакр бўлиб, у Душанбедаги Зарафшон туманидаги халқ орасида Мулло Абубакр сифатида танилган таниқли диний арбоб - Абубакр Латиповнинг ўғли.
Иззатулло Абубакр 26 ёшда бўлган. Қариндошларининг сўзларига кўра, Иззатулло яқинда уйланган.
Ҳужум вақтида ҳалок бўлган иккинчи шахс – ИИВ ходими Баҳром Шаҳзода эканлиги маълум бўлди. У Рудаки тумани Эсанбой қишлоғида туман участка милиционери лавозимида фаолият юритган.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 6 ноябрь куни соат 3:23 да 20 кишилик юзига ниқоб таққан 20 нафар қуролланган жангарилар Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Қуролли тўқнашув натижасида уларнинг 15 нафари йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган. Тўқнашув вақтида Тожикистон ИИВ ходими ва бир аскар ҳам ҳалок бўлган. Кейинроқ, ушбу қуролли ҳужум ИШИД террористик гуруҳи жангарилари томонидан амалга оширилгани айтилди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023