Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарадош туманларида Туристик ахборот марказлари очилди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг икки туманида Туристик ахборот марказлари очилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 22 июль куни маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент вилоятининг “Ойбек” ва “Ғишткўприк” назорат пунктлари ҳудудида икки Туристик ахборот марказларининг очилиши бўлиб ўтди.

Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Туризм департаменти вакиллари иштирок этган.

“Ойбек” ва “Ғишткўприк” назорат пунктлари ҳудудидаги Туристик ахборот марказлари сайёҳларни мамлакатнинг туристик салоҳияти, жойлашув воситалари, машҳур йўналишлар ва ички маршрутларга оид маълумотлар билан таъминлашдан иборат бўлади.  

Шунингдек, ахборот марказларида сайёҳларга республика ҳудудлари ҳақидаги қўлланмалар ва журналлар кўринишидаги тарқатма материаллар ҳамда такси чақириш ҳамда туристик сим-карта харид қилиш каби хизматлар ҳам тақдим этилади.  

Бундан аввал, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1-3-июнь кунлари Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида қатор вазифалар қўйилиб, шулардан бири Қозоғистон билан чегарадош “Ғишткўприк” ва Тожикистон билан чегарадош “Ойбек” назорат пунктлари ҳудудида Туристик ахборот марказларининг яратилиши эди.  

Мазкур топшириқни бажариш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги ва вилоятнинг Туризм департаменти билан ҳамкорликда Туристик ахборот марказлари ишга туширилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг