24 нафар тадбиркорнинг 2,1 триллион сўм инвестицияси нималарга сарфланади?

Олам

image

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган “Инвестор куни”да 24 нафар тадбиркорга 2,1 триллион  сўмлик инвестицияларни амалга ошириш бўйича қарорлар топширилди. Бу ҳақда ҳокимлик Ахборот хизмати хабар тарқатди.

Унда айтилишича, республика ишчи гуруҳи томонидан маъқулланган 46 нафар тадбиркор саноат корхоналарини очиш, янги турар жой ва хизмат кўрсатиш муассасаларини барпо этишга оид лойиҳалари билан иштирок этган.

Тадбир якунлари бўйича 46 нафар тадбиркорнинг 24 нафарига умумий қиймати 2,1 трлн.сўмлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари топширилди. Шундан 88,5 млн.АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий сармоядир.

Шунингдек, тадбирда умумий қиймати 375,3 млрд.сўм бўлган 22 та лойиҳалар юзасидан ваколатли ташкилотлар билан келишув жараёни бўлиб ўтди, – дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг