Фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун COVID-19 вакцинаси сентябрь ойига қадар тайёр бўлиши мумкин
Саломатлик
−
27 Апрель 2020
8188Хитойда тиббий ходимлар ва касалликка чалиниш эҳтимоли юқори одамлар учун COVID-19 вакцинаси сентябрь ойига қадар тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Хитойда касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази директори Гао Фу маълум қилди.
“Агар пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланса, II ёки III босқич клиник синовлар остида бўлган вакцинани тиббий ходимлар каби муайян гуруҳларга қўллаш мумкин“, дейди марказ директори Гао.
Гаонинг сўзларига кўра, сентябрь ойида Хитой фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун вакцинага эга бўлиши мумкин. Тўлақонли синовдан ўтган вакцинани эса келгуси йилнинг бошидан оммавий қўллаш имкони бўлади.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда Хитойда клиник синовларда иккита потенциал вакциналар мавжуд — бири аденовирусга қарши вакцина, иккинчиси — инактивация қилинган вакцина. Буларнинг иккинчиси клиник синовларининг иккинчи босқичида.
“Ваксиналарни ишлаб чиқиш учун вақт керак. Бу вазиятга боғлиқ, чунки у соғлом одамларга қўлланилади. Одамлар ўтган тажрибалардан сабоқ олишди. Биз вакциналарни ишлаб чиқиш учун қандай стратегиялар ишлашини биламиз“, дейди Гао Фу.
Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Чен Вей бошчилигидаги гуруҳ томонидан ишлаб чиқарилган аденовирус вирусли вакцинаси 12 апрель куни II босқич клиник синовларини бошлади. Жами 273 кўнгилли вакцинани қабул қилди. Бу бутун дунё бўйлаб II босқич клиник синовларини биринчи бўлиб ўтказилган вакцина эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан боғлиқ 82 830 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 77 474 нафари соғайган, 4 633 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 723 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь