Бошқача олишув. Ҳабиб ва Фергюсон жангига ўзгартириш киритилди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши жанг олиб боради. Ушбу учрашув Бруклинда бўлиши кутилаётган эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб Нью-Йорк штатидаги барча тадбирлар бекор қилинди. 

UFC 249 президенти Дана Уайт жанг учун бошқа жой топганини маълум қилди. “Нурмуҳамедов ва Фергюсон ўртасида жанг бўлиб ўтади. Бунинг учун бошқа жой топдим. Фақат у томошабинларсиз ўтказилади”, деган Уайт.

У жанг айнан қаерда бўлиб ўтишига ойдинлик киритмаган. Уайтнинг маълум қилишича, у ерда ҳеч қандай фанатлар бўлмайди. “Бу ёпиқ тадбир”, дея қўшимча қилган UFC 249 президенти.

Аввалроқ, доғистонлик Ҳабиб Нурмуҳамедов ва мексикалик Тони Фергюсон ўртасидаги жанг коронавирус сабаб қолдирилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 46157 нафарни ташкил этмоқда. 64 киши шифо топган бўлса, инфекция оқибатида 582 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

888

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг