Камбағалликни қисқартириш битта вазирлик ёки агентликнинг иши эмас – Мирзиёев 

Жамият

image

Бугун, 2 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Ташриф давомида давлат раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбари ушбу йиғилиш бежиз Тошкент вилоятида ўтказилмаётгани, чунки, ҳудуддаги иқтисодий натижалар вилоятнинг ҳақиқий салоҳиятига мос келмаслигини таъкидлаган. 

“Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани ва алоҳида дастурлар ишлаб чиқилгани ҳисобига Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани айтилган. Шунингдек, бир ярим йилнинг ичида 3 миллион аҳоли доимий даромадга эга  бўлган, 1,5 миллиони эса камбағалликдан қутилган. 

Умуман, республикада 347 та маҳалла камбағалликдан холи, яна 1,5 мингга яқин маҳалла эса ишсизлик бўлмаган ҳудудга айлангани эътироф этилган. 

“Вазирлар ва ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Камбағалликни қисқартириш битта вазирлик ёки агентликнинг иши эмас, аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, ҳудудларда инфратузилма бўлиши, бу орқали ишлаб чиқариш ва хизматлар ривожланиши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида камбағаллик даражаси энг юқори экани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент вазирлик Камбағаллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг