Карантин вақтида ҳафтасига 300 000 сўмдан берилаётгани ростми?

Жамият

image
Карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон халқига расмий мурожаат north_east

Карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон халқига расмий мурожаат

Ижтимоий тармоқларда “Ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 000 сўм пул берилмоқда” деган хабарлар пайдо бўлди. 

“Ушбу хабарлар ёлғон бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайди!”, дейилади расмий маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати илк бор 15 март куни кузатилди. Айни кунда, мамлакатда инфекцияга чалинганлар сони 42 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг