Сардоба сув тошқини талафотларини бартараф этишда қанча ҳарбий иштирок этгани маълум бўлди

Жамият

image

Сардоба сув тошқини талафотларини бартараф этишда 8 965 нафар ҳарбий жалб этилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров маълум қилинди.

Зулфиқоровнинг маълум қилишича, Сардоба сув омборининг девори бузилиши оқибатида юзага келган сув тошқини талафотларини бартараф этишда қуйидаги ишлар қилинган:

– Ҳарбий топографлар зарар етган ҳудудларнинг 20 турдан ортиқ хариталарини, 1000 га яқин космик ва аэрофотосуратларини тайёрлади.

– Ҳозирда 5 та аҳоли пунктида (Қўрғонтепа, Юртдош, Дўстлик, Шодлик ва Хақиқат) 1 753 та хонадондан қурилиш чиқиндилари, лой қатламлари олиб чиқилди. Бунинг учун 8 965 нафар ҳарбий жалб этилди.

– Мавсум бошидан нобуд бўлган ёввойи ва уй ҳайвонлари 6 111 тани ташкил этиб, улар 8 та ҳайвонлар қабристонига кўмилган.

– 13 та аҳоли пунктида (Саховат, Найман, Сирғали, Иттифоқ, Катта Бобур, Зоминлик, Янгиовул, Темир йўлчилар, Барлос, Қувонсийроқ, Солин, Дўнгариқ ва Чолжовут) тозалаш ишлари тўлиқ якунланди.

– Мавсум бошидан 42 183 объектда жами 18 млн квадрат метр ҳудудда дезинфекция ишлари амалга оширилган.

– Аҳолининг соғлигини сақлаш мақсадида юқумли касалликларни аниқлаш бўйича 200 га яқин лаборатория таҳлиллари ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фалокат бўйича тергов жараёни кетмоқда. Маълум қилинишича, шу иш бўйича 2 киши қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг