Лукашенко Беларусга аёл киши Президент бўлмаслигини айтди
Олам
−
29 Май 2020
6182Беларусь жамияти аёлларнинг мамлакат президенти бўлишига тайёр эмас. Бу ҳақда давлат раҳбари Александр Лукашенко айтиб ўтди.
"Бизнинг жамиятда аёл кишига овоз бериш учун етуклик йўқ. Чунки Конституцияга кўра, Президент кучли ҳокимиятга эга бўлади", дейди Лукашенко.
Шунингдек, у Литванинг собиқ президенти Дали Грибаускайте роли ва таъсири ҳақида шубҳа билдирди.
"Даля Грибаускайте лавозимга келди, жилмайиб ўтирди ва кетди. У ҳеч нарсага жавоб бермайди. Чунки Литва Президент бошқарадиган давлат эмас. У ерда Парламент ҳаммасини ҳал қилади", дейди Лукашенко.
Беларус раҳбари кейинги президентлик сайловида эркак киши Президент бўлишига ишониши айтди.
"Биз бундай қилмаймиз. Эркак киши Президент бўлади, мен бунга аминман", деб қўшиб қўйди Лукашенко.
Ҳозирда тўрт нафар аёл президентлик учун номзод қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, бир қанча беларусликлар кейинги Президент аёл киши бўлишини хоҳлашларини айтиб ўтишган. Маълумот учун, мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови 9 август куни ўтказилиши белгиланган.
LiveБарчаси