Ерниязовдан кейинги раҳбар қандай сайланади?

Жамият

image
Муса Ерниязов Шавкат Мирзиёев бошчилигида қабрга қўйилди north_east

Муса Ерниязов Шавкат Мирзиёев бошчилигида қабрга қўйилди

Сенат ялпи мажлиси Муса Ерниязовни хотирлаш билан бошланди north_east

Сенат ялпи мажлиси Муса Ерниязовни хотирлаш билан бошланди

Маълумки, жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов 73 ёшида вафот этди.

Унинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлди. Муса Ерниязов бир ойга яқин вақт давомида касаллик билан курашди.

Муса Ерниязов 2002 йил май ойида Қорақалпоғистоннинг энг юқори лавозимига сайланган ва 18 йил давомида узлуксиз бошқарувда қолган. Эндиликда бу лавозим бўш қолди. Мамлакат қонунчилигига кўра, бундай ҳолатларда қандай йўл тутилиши керак?

Аввало одатий ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раисини сайлаш тартибига тўхталсак. Бу масала Қорақалпоғистон Конституциясининг 80-моддасида кўрсатиб ўтилган.

80-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Раҳбари ва энг юқори лавозимли шахсидир.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ваколати муддатига сайланади.

Жўқорғи Кенгес Раиси вазифасини бажара олмай қолган ёки ҳозиргидек вафот этган ҳолатларда қандай йўл тутилиши Конститутициянинг 83-моддасида белгилаб қўйилган.

83-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларини ва қонунларини бузган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан чақириб олиниши мумкин. Чақириб олиниши тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг хулосаси ҳисобга олинган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси жами депутатларининг учдан бир қисми ташаббуси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари умумий сонининг энг камида учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси шахсий аризаси, шунингдек бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тузган тиббий комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, ўз ваколатини тўхтатиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ваколатини тўхтатиш ҳақидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бу ҳолда ўн кун муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси янги Раисининг сайлови ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Муса Ерниязов

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг