... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сталин ўлими” номли фильм суратга олинди


12:53, 12.08.2017 Кино
 3 076

Фильм сюжетида Сталин ўлимидан кейинги бир неча кунлик воқеалар очиб берилган.

Режиссёр Арманло Ианнуччи томонидан суратга олинаётган “Сталиннинг ўлими” фильми комедик жанрда суратга олинди. Фильм Франция ва Буюк Британия ҳамкорлигида яратилди.
 
“Сталин ўлими” фильми трейлерини жума кундан бошлаб интернет орқали кўриш мумкин. Фильм сюжетида Сталин ўлимидан кейинги бир неча кунлик воқеалар очиб берилади.
 
Унда Никита Хрущёв ролини америкалик актёр Стив Бушеми, маршал Жуков ролини эса Гарри Поттердаги роли билан кўпчиликка таниш бўлган британиялик актёр Жейсон Айзекс ижро этади. Актёрлар ичида фақат биргина рус актрисаси Ольга Куриленко Сталиннинг пианиночиси ролида намоён бўлади.
 
Комедия октябрь ойида экран юзини кўради.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Арманло Ианнуччи Сталиннинг ўлими Никита Хрущёв Стив Бушеми Жейсон Айзекс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!