АҚШ бош санитар шифокори: “Америкаликлар учун энг оғир давр бошланмоқда”

Олам

image

АҚШни пандемиядан касалланиш сабабли келаётган ҳафтада улкан синовлар кутиб турибди. Худди ана шундай ҳолат Иккинчи жаҳон уруши вақтида японларнинг Гавайи оролидаги АҚШнинг Перл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига қилган ҳужуми вақтида юз берган эди. Бундай фикрларни Қўшма Штатларнинг бош санитар шифокори Жером Адамс билдирган.

“Перл-Харбор ёки 11 сентябрь воқеаларига таққосланадиган вақт келади. Кўплаб америкаликлар учун бу – ҳаётларидаги энг оғир давр бўлади”, деб таъкидлаган у. 

“Ҳар ким коронавирусни енгишда ўз ролинини чуқур англаб етиши керак”, дея қўшимча қилган Адамс. Унинг прогнози Трампнинг Оқ уйда қилган чиқишига мос келмоқда. Ўшанда АҚШ Президентни коронавирусдан ўлим ҳолати мамлакатда икки ҳафта давомида ошиб боришини маълум қилган эди.

АҚШ коронавирусга чалинган беморлар ҳисоби бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда инфекцияга чалинганлар сони 321,7 минг нафардан ошди. 9 132 нафар бемор оламдан ўтган бўлса, 15 044 нафари буткул соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг