Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон бўлиши айтилди

Олам

image

Сеченовский университети Микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири Виталий Зверев Россияда иккинчи коронавирус тўлқини бўлишини башорат қилди.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг янги тўлқини қишда ёки кузнинг ўрталарида бериши мумкин.

"Биз бу билан яшашимиз керак ва шунинг учун бу вазиятга кўникишимиз зарур", деди у.

Зверев, шунингдек, мамлакатда жорий этилган чекловларни имкон қадар тезроқ олиб ташлаш керак, деб ҳисоблайди. Шу сабаб ўз-ўзини изоляция қилишдан босқичма-босқич чиқилиши зарур.

Унинг сўзларига кўра, энди одамларга эркин юришга рухсат берса ҳам бўлади.

"Биз уйда ўз-ўзини изоляция қилиб ўтирган одамларда пайдо бўладиган бошқа сурункали касалликлар сабаб одамларни кўпроқ йўқотамиз", деб хулоса қилди эксперт.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 299 941 киши коронавирусга чалинди. Улардан 76 130 нафари соғайиб кетган бўлса, 2 837 та ўлим ҳолати қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг