Бундай мазали таомларни ҳеч қаерда тановул қилмаганман - Ҳабиб Нурмуҳамедов

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ММA бўйича GFC-20 турнири олдидан тадбир ташкилотлари ва унинг фахрий меҳмонлари иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Унда UFC жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров иштирок этди. 

Ушбу учрашувда Ҳабиб Нурмуҳамедов айни вақтда вазн йўқотиш устида ишлаётгани ҳақида гапираркан, Тошкентдаги меҳмондўстликка тўхталди. 

"Мен вазндан халос бўлишим керак. Мен кунига камида бир марта машқ қиламан, кеча эса икки марта машқ қилдим”, дейди Нурмуҳамедов.

Спортчи сўзида давом этаркан, ўзбек таомлари сингари мазали таомларни ҳеч қаерда истеъмол қилмаганлигини айтди:

“Мен кўп жойда бўлганман, бироқ бундай мазали таомларни тановул қилмаганман. Таомлар жуда хилма-хил. Ҳаммаси энг юқори даражада. Ҳозирча бу ерда меҳмонмиз, вазн ҳақида ўйламаймиз, таомлардан завқ оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 23 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги “Humo Arena” спорт мажмуасида илк бор ММA бўйича GFC-20 турнири бўлиб ўтади. Ҳабиб Нурмуҳамедов ушбу турнирнинг фахрий меҳмони сифатида иштирок этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

621

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг