Марказий Осиёда коронавирус билан ҳолат қандай?
Олам
−
25 Март 2020
14690Бугун, 25 март куни Қозоғистонда яна 7 киши коронавирусга чалинди. Мамлакатда инфекция юқтирганлар сони жами 79 нафарга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Бугунги ҳолат бўйича Олмаотада 2 нафар, Нур-Султонда 5 нафар беморда коронавирус аниқланган.
Аввалроқ, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар ичида 4 ойлик чақалоқ ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Қозоғистонда жорий йилнинг 13 март куни биринчи марта коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Шундан сўнг, Республика раҳбари мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 26 нафар бемор инфекция юқтириб олган. Шу сабаб Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида комендантлик соати жорий қилинди.
Тожикистон ҳамда Туркманистон ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 5 нафарга ошиб, 55 нафарга етди.