Инглиз тилини биладиган ходимлар ойлигини 30 фоиз ошириш таклиф қилинди

Жамият

image

"Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар порталида  "Мамлакатимизда инглиз тилини оммалаштириш ҳақида"ги мурожаат эълон қилинди.

Унда кўра, Ўзбекистонда аҳоли орасида инглиз тилида сўзлаша олиш даражасини ошириш керак. Шу мақсадда, давлат органларида, бюджет ташкилотларида ишловчи ва “IELTS” халқаро сертификатига (7 ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентда миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 фоиз устама тўлаш тизимини жорий этиш лозим. Бунда қуйидаги самараларга эришиш мумкин бўлади:

•    биринчидан, мамлакат аҳолисида инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучаяди;

•    иккинчидан, миллионлаб сарфлаб четдан юқори малакали кадрларни таклиф қилгандан кўра, Ўзбекистондаги иқтидорли кадрларнинг қўним топишига кўмак берилади;

•    учинчидан, инглиз тилини пухта ўзлаштирган малакали кадрлар ишга инновацион ёндашиш ва замонавий фикрлаш қобилиятига эга бўлади. Натижада иш унумдорлиги ва сифати ҳам юқори бўлади;

•    тўртинчидан, мамлакатда демократик қадриятларни қадрлайдиган ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини чуқур англайдиган раҳбар кадрлар захираси шаклланади.

"Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча бюджет ташкилотларида ишловчи “IELTS” халқаро сертификатига (7 балл ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентдаги халқаро ва миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 фоиз устама тўлаш тизимини жорий этишни таклиф қиламиз", дейилади мурожаатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг