... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

“Путин менга рақиб эмас” – Трамп


11:17, 18.07.2018 Олам
 5 485

Америка етакчиси Россияни душман деб ҳисобламаслигини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни рақиб деб ҳисобламайди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
 
“Уларнинг армияси кучли, аммо иқтисодиёти, Хитойдан анча паст. Мен ҳатто “душман” сўзини ишлатишни ҳам хоҳламайман.
 
Биз биргаликда жуда ҳам ажойиб ҳамкорлик қилишимиз мумкин, дунёда ҳамма яшашга ҳақли”, деб жавоб берган Трамп Россиянинг душман деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга.
 
Трамп бундан аввал Путинни душман деб билмаслиги, аксинча унга рақобатчи сифатида қарашини таъкидлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Россия Дональд Трамп Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!