... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“PROlogue – 2017” хориждаги ўзбек режиссёрларини Ўзбекистонга қайтаряпти


12:34, 25.11.2017 Кино
 7 029

“PROlogue – 2017” фестивали учун Али Ҳамроев, Элёр Эшмуҳаммедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиқов сингари кинорежиссёрлар хорижий давлатлардан етиб келишлари кутилмоқда.

“PROlogue” Республика ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивали бу йил учинчи бор ташкил этилмоқда. 2016 йилда илк бор йўлга қўйилган ушбу фестивалга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
 
“PROlogue – 2017” фестивали бу йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан бутунлай бошқа форматда, бошқача ёндашув билан ўтказилиши режалаштирилган. Фестиваль 27-30 ноябрь кунлари “Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтади.
 
Анъанавий тарзда ташкил этилаётган фестиваль бу йили ноанъанавий услубда “Орамиздаги афсоналар” фотокўргазмаси билан очилади. Фотокўргазма ўзбек кинематографиясида ўзининг ўчмас изини қолдирган, етук санъат асарлари яратган, кино соҳасида ўзининг алоҳида услуби ва мактабига эга бўлган устоз санъаткорларга бағишланган.
 
“PROlogue – 2017” фестивали учун Али Ҳамроев, Элёр Эшмуҳаммедов, Одилшо Агишев, Юсуф Розиқов сингари кинорежиссёрлар хорижий давлатлардан етиб келишлари кутилмоқда.
 
Тадбирнинг сўнгги куни, яъни 30 ноябрда ўзбек кино санъатининг энг машҳур шахслари,  “PROlogue” фестивали иштирокчиси бўлган ёш киноижодкорлар сарой олдига ёзилган қизил гиламчадан ўтиб боришади. “Ёшлар ижод саройи” биноси шу куни тантанали равишда безатилган бўлиб, сарой олдидаги йирик экранларда маросим тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.
 
Фестивалнинг сўнгги кунида 10 дан ортиқ лимузинда ўзбек шоу-бизнес вакиллари 100 га яқин фотографлар томонидан кутиб олинади.
 
Мазкур маросим 2018 йилда ўтказилиши режалаштирилган Халқаро кинофестиваль учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Теглар:Ўзбеккино PROlogue – 2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!