Бугун Тошкентда МДҲ давлатлари Полиция экспертларининг йиғилиши бўлиб ўтади
Жамият
−
25 Апрель 2019
5043Бугун, 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Samarkand” конференциялар залида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик доирасида МДҲ иштирокчи давлатлар ИИВ/Полиция экспертларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Мазкур тадбирда Озарбайжон Республикаси ИИВ, Арманистон Республикаси Полицияси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ИИВ, Россия Федерацияси ИИВ, Тожикистон Республикаси ИИВ, Туркманистон ИИВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича Бюро экспертлари иштирок этадилар.