... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекконцерт” 28 нафар хонанданинг концертига рухсат бермади. Жаноб Расул бундан мустасно


16:05, 10.01.2018 Шоу-бизнес
 17 114

2017 йилда 26 маротаба йиғилиши ўтказилиб, 610 та бир маротабалик концерт-томоша рухсатномаси берилган.

2017 йил давомида Ўзбекистонда 28 та хонанданинг концерт дастурига рухсатнома берилмаган. Уларга сценарий ва концерт дастуридаги камчиликлар учун  “Ўзбекконцерт” давлат муассасига келиб тушган мурожаатлар бўйича рад жавоби берилган. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров 2017 йил якунлари 2018 йил режаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
 
Йил давомида концертлар ва томоша тадбирларини ташкил этиш эксперт комиссиясининг 26 маротаба йиғилиши ўтказилиб, 610 та бир маротабалик концерт-томоша рухсатномаси берилган.
 
Концерт дастурлари қўйиш учун мурожаат билан чиққанлар эксперт комиссияси томонидан  рад этилишининг асосий сабабларидан бири – концерт ташкилотчиларига бўлган ишончсизлик, аввалги концертларда йўл қўйилган жиддий хатолар ҳамда сценарийнинг ғоявий жиҳатдан суст эканлиги.
 
“Нигора Сойим медиа” компанияси эронлик хонанда Арашни олиб келамиз, деди. Катта шов-шув қилинди. Концерт 2017 йилнинг 13 октябрь кунига белгиланди, кейин 31 октябрга кўчирилди. Охир-оқибат Араш Ўзбекистонга келмади. Улар ўртасидаги шартнома талаблари қайсидир тараф томонидан бажарилмади. Ва ўз-ўзидан эксперт комиссиямизда бундан буён бу концерт ташкилотчиларига нисбатан ишончсизлик бўлади”,  дейди Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Музаффар Сайфуллаев
 
Журналистлар концерт дастурларга рухсат берилмаган хонандалар рўйхатидан нега Жаноб Расул лақаби билан қўшиқ куйлайдиган хонанда тушиб қолгани билан қизиқдилар. ОАВ ходимларидан бири “Бундай хонандалар муҳташам концерт саройларида концерт беришга ҳақлими?”, деган савол билан мурожаат қилди. Бу масалага бироздан сўнг тўхталамиз. 

Теглар:Концерт Жаноб Расул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!