“Маҳбуслар ҳийласи”. Ўз-ўзини изоляция қилишдаги қийинчиликни енгиш сири

Саломатлик

image

Узоқ муддатли ўз-ўзини изоляция қилиш инсон руҳиятига зарар етказиши мумкин, аммо салбий оқибатларни камайтирадиган ғалаба қозониш усули мавжуд. Москва психологик лабораторияси раҳбари Юлия Зотова ана шу ҳақида сўзлаб берди.

Тўрт девор ичида ўтириш, ҳатто қўшнилар билан суҳбатлашгани ҳовлига ҳам чиқа олмаслик киши юрагини ғаш этади. Зерикишларнинг йиғилиши ва қўшимча энергия сарфлашнинг имкони йўқлиги инсон психикасига жиддий таъсир кўрсатади. Юлия Зотованинг таъкидлашича, ўз-ўзини изоляция қилиш, инсон мияси учун қамоқхона билан тенг. Шу боис бу ҳолатда "маҳбусларнинг ҳийла-найранглари" усулини қўллаш мумкин. Хўш, бу қандай амалга оширилади?

“Инсон руҳияти шундай тузилганки, агар унга имкон яратилса,  албатта, ҳар қандай чекловни енгга олади. Қамоқда бўлган одам ўзининг 10 йилдан кейин озодликка чиқишига қаттиқ ишонгани сабаб, узоқ вақт руҳий босимга бардош бера олади ва психикасини сақлаб қолади. Номаълум ҳолатда қолган одам эса руҳий зўриқишга дучор бўлади. Муҳими ўзини яхши келажакка қаттиқ ишонтириш.

“Агар ўз-ўзини изоляция қилиш режими бир ҳафта давомида эълон қилинган бўлса-ю, кейинчалик узайтирилса, бу ҳолатга кўникиш осонроқ бўлади. Аммо ноаниқлик даврида ҳам келажак учун режа тузишни бошласангиз, ўзингизга ёрдам берган бўласиз”, деди Юлия Зотова.

 


Мақола муаллифи

Теглар

психология

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг