Тошкентда “Ўзбекистон темир йўллари” мулозими пора билан ушланди
Жамият
−
06 Февраль 2020
11835“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мулозими ишга киритиб қўйишни ваъда бериб, келишилган пулни олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилоят ҳудудий идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда фуқаро А.нинг аризасига асосан жорий йилнинг 31 январь куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Ховос тумани сигнализациялаш ва алоқа масофаси корхонаси машинисти Ш. ўзининг танишлари орқали фуқаро А.ни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 1100 АҚШ доллари талаб қилган. Ундан кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларни Ховос тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, Ш.нинг аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депоси қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Х. олдиндан тил бириктириб, пора беришга далолат қилиб, Ш.дан фуқаро А.ни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларини Тошкент шаҳар “Чилонзор” метро бекати ёнидаги автотураргоҳда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси