Тошкентда совуқ сув нархи оширилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 апрелидан бошлаб Тошкент шаҳрида совуқ сув тарифлари ошди. Бу ҳақда “Сувсоз” корхонаси 25 апрель куни хабар тарқатди. Янги нархлар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил январдаги қарорига биноан, ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчиларга 1 м метр/куб учун 100 сўм қилиб белгиланди.

Марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр/куб нархи энди 1050 сўмни (ҳозирда — 850 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўмни (ҳозирда — 615 сўм) ташкил этади.

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир метр/куб сув нархи 615 сўмдан 715 сўмга оширилди, канализациясиз - 380 сўм.

Ички водопровод, раковина, унитаз, ванна ёки маҳаллий сув иситиш ускуналарига эга душ бўлган канализацияланган уйларда бир кишига ҳисоблагичсиз тўлаганда тариф апрель ойида 8933,22 сўмдан 9083,15 сўмга оширилди, майдан эса 10116,43 сўмни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

совуқ сув Тошкент шаҳар

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг