Карантинтда ҳамдардлик. Япониялик депутатлар ўз маошидан аҳолига улашди

Олам

image

Бугун, 14 апрель куни коронавирус сабабли даромадлар пасайишини бошдан кечираётган мамлакат фуқаролари билан бирдам бўлиш учун Япония парламентининг иккала палатаси депутатлари иш ҳақини 20 фоизга камайтиришга келишиб олди. Бу чора бир йил давомида амал қилади, деб хабар бермоқда “Kyodo” ахборот агентлиги.

Томонларнинг ўзаро маслаҳатлашувларидан сўнг тегишли қонун лойиҳаси зудлик билан парламентга маъқуллаш учун юборилади ва тўловларни камайтириш май ойидан бошланиши кутилмоқда. “Мамлакатда вазият ўта оғир. Аҳоли катта қийинчиликларга дуч келди. Бу даврда парламент халқ билан бирга бўлиши жуда муҳим”, деди парламентнинг қуйи палатасидаги ҳукмрон Либерал-демократик партияси фракциясининг раҳбари Хироси Морияма.

Иккала палатадепутатларининг ҳар бири 1 миллион 294 минг иен (деярли 12 минг доллар) маош олади. Парламент аъзоларининг иш ҳақини камайтириш орқали олинган маблағлар инфекциянинг тарқалиши билан боғлиқ турли хил чекловлар туфайли аҳолига етказилган зарарлрни қоплаш ва тўлашга сарфланади. 

Шунга ўхшаш чора-тадбирлар Японияда кўп маротаба амалша оширилган. Булар мисол қилиб, 2011 йилда содир бўлган цунами офати ва Фукусима-1 авариясини келтириш мумкин.

Токиода ва мамлакатнинг бошқа олтита префектурасида 8 апрелдан бошлаб фавқулодда ҳолат режими кучга кирди. Ушбу ҳудудлардаги кўплаб кўнгилочар жойлар, барлар ва бошқа гавжум жойлар ёпилди. Фавқулодда вазият режимини амалга ошириш шартлари минтақага қараб фарқ қилади. Расмийлар аҳолини эҳтиёжсиз уйдан чиқмасликка чақирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга 7 645 нафар одам чалинди. 799 бемор шифо топган бўлса, 143 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Японияда

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг