... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” трансферлар оламида рекордни янгилади, “Реал” томонларда эса сокинлик ҳукмрон


13:58, 10.01.2018 Спорт
 2 293

Каталонияликлар ёзги трансферлар мавсумида олтита, қишда эса битта футболчи билан шартнома имзолашди.

Каталониянинг “Барселона” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони 160 миллион евро эвазига сотиб олиб, трансферлар бозоридаги рекордни янгилади.
 
Яъни, “анорранглилар” бир мавсум ичида энг кўп харажат қилган жамоага айланишди. “Барселона” ёзги ва қишги трансферлар мавсумида футболчилар хариди учун 312,5 миллион евро сарфлади.
 
Каталонияликлар бу ҳаражатлари билан рақобатчилари “Реал” клубининг 2009/2010 йил мавсумидаги рекордларини янгилашди.
 
“Қироллик клуби” бундан 8 йил муқаддам Криштиану Роналду, Кака ва бошқа футболчилар учун 257,4 млн евро сарфлаганди. 
 
Аммо, Франциянинг “ПСЖ” клуби трансферлар оламида Каталония клубидан кўпроқ пул сарфлаган.
 
Бироқ парижликлар молиявий фейр-плэй қонунларига амал қилмаганликлари учун мазкур рўйхатга киритилишмади.
 
АПЛ жамолари ичида энг кўп пул сарфлаган жамоа бу “Манчестер Сити” бўлиб турибди.
 
“Шаҳарликлар” умумий трансферлар хариди учун 250 млн евро сарфлашган.
 
Маълумот учун, “Барселона” жорий мавсумда Коутиньо (120+40 млн евро қўшимча мукофот пули билан), Усмон Дембеле (105 млн евро), Паулиньо (40 млн евро ), Нельсон Семеду (30,5 евро), Жерар Деулофеу (12 млн евро), Марлон (5 млн евро), Рафа Мира (15 млн евро) каби футболчиларни сафларига қўшиб олишган.
 
Шунингдек, каталонияликлар ўзлари ўрнатишган рекордни яна янгилашлари мумкин. Хабарларга кўра, “Палмейрас” ҳимоячиси Йерри Мина бугун, 10 январь куни 12 миллион евро эвазига “Барселона” футболчисига айланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Реал ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!