Ўзбекистон Афғонистон билан электр энергия соҳасида 10 йиллик шартнома тузди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми доирасида қатор битимлар имзолангани, АҚШ компанияси Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги йирик ойиҳага қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур форум доирасида Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб бериш бўйича шартнома ҳам имзоланди. У 10 йиллик муддатга “ол ёки тўла” тамойили асосида барпо этилаётган “Сурхан - Пули-Хумри” электр узатиш линияси (ЭУЛ) бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) (Афғонистон Ислом Республикаси) ўртасида тузилган. 

Электр энергияни етказиб бериш ҳажми дастлабки босқичда 4,2 миллиард кВт/с ни ташкил этади ва келгусида 6 миллиард кВт/с га етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергия Ўзбекистон-Афғонистон

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг