Жалақудуқ тумани ҳокими истеъфога чиқди

Жамият

image

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли ўз аризасига мувофиқ вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Жалақудуқ туманига вақтинча ҳоим вазифасини бажариб туриш учун Турдиевнинг биринчи ўринбосари Зокиржон Давронов тайинланди.

Зокиржон Давронов 1968 йилда Жалақудуқ туманида туғилган,  маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи,  молиячи. 1997 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти ҳамда 1999 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Турли йилларда Жалақудуқ,  Избоскан туманлари, Қорасув шаҳар солиқ инспексияси,  Андижон шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Қўрғонтепа тумани ғазна бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.  2017-йилдан буён Жалақудуқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. 

Маълумот учун, Содиқжон Турдиев 2017 йилнинг август ойидан буён Жалақудуқ туманида раҳбарлик қилиб келаётганди. Бунга қадар эса Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси,  Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси вазифаларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Жалақудуқ тумани Зокиржон Давронов

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг