Мамлакатда АҚШнинг грин-кардини тақиқлаб қўямиз – Депутат

Олам

image

Россия Федерацияси ҳудудида АҚШнинг грин-кард лотореясига тақиқ ўрнатилиши мумкин.  Бу ҳақда Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси вакили Алексей Чепа ОАВга маълум қилган. 

Чепага кўра, бу АҚШнинг 10 нафар Россия вакилларига виза бермаганига муносиб жавоб бўлади. 

“Бу мисли кўрилмаган ҳолат. Бизнинг делегатларимиз АҚШга эмас БМТ штаб-квартирасига ташриф буюришмоқчи эди. Бизнинг жавоб ҳам сезиларли бўлади. Масалан, биз АҚШ томонидан ўтказилаётган грин-кард лотореясини тақиқлаб қўйишимиз мумкин”, дейди депутат.

Гап шундаки, бундан бир неча кун олдин АҚШнинг Москвадаги элчихонаси БМТ Бош Ассамблеясининг 74 масжлисида иштирок этиш учун АҚШга боришни режалаштирган  Россия делегациясининг бир қисмига ҳеч қандай сабабсиз виза беришни рад этган.

Бундан ташқари, БМТ мажлисига ташриф буюрган делегация вакилларига ҳам турли чекловлар қўйилган.

АҚШ томонидан худди шундай ҳаракатлар Эрон делегациясига нисбатан ҳам амалга оширилган. Хусусан, АҚШ ҳукумати Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга Нью-Йорк шаҳри бўйлаб ҳаракатланишни тақиқлаб қўйган. Унга фақат АҚШ кузатувчилар назорати остида БМТ штаб-квартирасини тарк этишига рухсат берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Чепа

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг