Ҳиндистонда бир юракли сиам эгизаклари туғилди

Олам

image

Ҳиндистонлик аёл сиам эгизакларини дунёга келтирди. Чақалоқнинг икки боши ва уч қўли бор.  

Ҳиндистоннинг Mадхя-Прадеш штатида яшовчи 21 ёшли Бабита Aхирвар бир ярим йил олдин турмушга чиққан. Кўп ўтмай оила фарзанд кўришга қарор қилган. Шифокорлар ҳомила 35 ҳафталик пайтида бўлажак фарзандлари эгизак эканини маълум қилган.

Бироқ, 24 ноябрь куни фақат бир чақалоқ дунёга келди. Шифохона ходимларининг айтишича, янги туғилган чақалоқнинг битта юраги, аммо иккита боши ва учта қўли бор. Шифокорлар боланинг соғлом туғилиши мўжиза эканини айтмоқда. 

Ҳозирда бола бир гуруҳ шифокорлар назорати остида интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги туғруқхоналардан бирида икки бошли бола туғилиши ҳақида хабар берилган эди. Шифокорлар боланинг иккита боши ва иккита умуртқа поғонаси, аммо битта юраги борлигини айтган.

Маълумот учун, сиам эгизаклари – ривожланиш даврида эмбрионал жиҳатдан бир-биридан тўлиқ ажралмаган эгизак ҳомилалардир. Уларнинг тана қисмлари, ички органлари бир-бирига бириккан бўлади. Статистик маълумотларга кўра, ҳар 200.000 туғруқнинг бирида турли аномалиядаги сиам эзизаклари дунёга келади. Уларнинг тенг ярми эса ўлик ҳолда туғилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сиам эгизаклари

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made