Ҳиндистон Қуёшга кема учирди
Технология
−
02 Сентябрь 2023
9175Ҳиндистон космик агентлиги ойга уюштирилган муваффақиятли парвоздан сўнг ўзининг навбатдаги космик кемасини бугун, 2 сентябрда Қуёшга учирди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Кеманинг илк парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) нинг веб-саҳифасида жонли эфирда узатилди. Видеони 860 мингдан ортиқ одам томоша қилди, минглаб одамлар эса зонднинг кўтарилишини кўриш учун учириш жойи яқинига йиғилди. Кейинчалик мамлакат космик агентлиги Х ижтимоий медиа платформасида сунъий йўлдош орбитада эканини маълум қилди.
"Бу бизга қуёшни, унинг динамикасини, замонавий технологиялар учун муҳим элемент бўлган ички гелиосферани, шунингдек, космик-об-ҳаво жиҳатларини тушунишга имкон беради", деди миссия бош мутахассиси Санкар Субраманиан.
Ҳиндча қуёш номи билан аталган Адитя-Л1 кемаси Ердан 150 млн км узоқликда жойлашади. У тўрт ой давомида 1,5 млн км масофани босиб ўтишга мўлжалланган.
Кеманинг баъзи таркибий қисмларини ишлаб чиқишда иштирок этган Сомак Райчаудҳурининг фикрича, миссия илм-фан нуқтаи назаридан “катта портлаш” қилиши мумкин.
Маълумот учун, бундан аввал учирилган Chaandrayan-3 кемаси Ҳиндистонни ойнинг жанубий қутбига ракетасини қўндирган биринчи давлатга айлантирди. Бу орқали у космик кемалар пойгасида Россияни ортда қолдирди. Россия кучлироқ ракетага эга бўлса-да, Luna-25 роверининг қулаши сабабли Ҳиндистон биринчиликни илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) Қуёш устида тадқиқот ўтказиш ва унга кема учириш режасини яқиндагина эълон қилган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023