Ҳеч қандай босим Исроилни тўхтата олмайди – Нетаньяху

Олам

image

Исроил ташқи босим туфайли бутунлай ёлғиз қолса ҳам “ўзини ҳимоя қилишга тайёр”. Бу ҳақда яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяху Холокостни хотирлаш маросимида сўз очди.

“80 йил олдин, Холокост пайтида яҳудий халқи бизни йўқ қилмоқчи бўлганлар олдида бутунлай ҳимоясиз эди. Бирорта давлат бизга ёрдам бермади. Бугун биз яна ҳалокатимизни хоҳлайдиган душманларга дуч келдик. Мен бутун дунё етакчиларига айтаман: қандай босим бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай халқаро форумда қандай қарорлар қабул қилинмасин, Исроил ўзини ҳимоя қилишдан тўхтамайди”, дея таъкидлаган Бош вазир.

У урушни давом эттиришга ваъда берди.

“Ягона яҳудий давлати бўлган Исроилнинг Бош вазири сифатида мен бугун Қуддусда Холокостни хотирлаш кунида ваъда бераман: агар Исроил ёлғиз туришга мажбур бўлса, Исроил ёлғиз қолади. Лекин биз ёлғиз эмаслигимизни биламиз, чунки бутун дунё бўйлаб кўплаб муносиб инсонлар бизнинг адолатли ишимизни қўллаб-қувватламоқда. Ва мен сизларга айтаманки, биз геноцид душманларимизни енгамиз”, деган Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден ва Ғарб расмийларининг Рафаҳга мумкин бўлган қуруқлик ҳужуми тинч аҳолининг кўпроқ қурбон бўлишига ва гуманитар инқирознинг кучайишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган ва операцияни эвакуация режасисиз қўллаб-қуввтламаслигини билдирганди. Шунга қарамай, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛ “операция”ни амалга оширишини маълум қилди. Америка матбуоти Исроил бир ҳафта ичида Рафаҳга қарши "кенг кўламли қуруқликдаги операция"ни бошлаши мумкинлигини ёзди. Исроил АҚШ ҳукуматини блокада остидаги Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум қилганида фаластинлик тинч аҳолини эвакуация қилиш режаси ҳақида хабардор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made