Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, ноқонуний йўллар билан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 14 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда "А.А." МЧЖ ва “Я.М.” хусусий автомактаби ўргатувчилари 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 800 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Қолаверса, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. фуқаро Н.Х.га гўёки Беруний тумани ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилояти Вобкент тумани бўлими ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Р. фуқаро Г.Т.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, уларга ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ гувоҳнома фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг