Песков Зеленскийга суиқасд уюштириш ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Олам

image

Кремль воизи Дмитрий Песков Украина Хавфсизлик хизматининг Президент Владимир Зеленскийга суиқасдни олдини олгани ҳақидаги хабари ҳақида гапирар экан, бу маълумотларини ҳақиқат деб қабул қилиш қийинлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 8 май куни маҳаллий матбуотга берган изоҳида сўз очди.

“Мен умуман изоҳ беролмайман. Умуман олганда, сиз тушунганингиздек, СБУдан келаётган маълумотни ҳақиқат деб қабул қилиш қийин, шунинг учун мен ҳеч нарса дея олмайман ", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Украинада Россия махсус хизматларининг кўрсатмалари билан Президент Владимир Зеленский, Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк, Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ва бошқа юқори лавозимли амалдорларга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётган уч айбланувчи билан бирга Давлат хавфсизлик бошқармасининг икки полковниги қўлга олинган эди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зеленский Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made