Ўзбекистонда пиёз нархи рекорд даражада арзонлашди

Фойдали

image

Ўзбекистон ва Тожикистонда пиёзнинг улгуржи нархлари рекорд даражада тушди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар берди.

Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, улгуржи бозорда янги пиёзнинг бир килограмми 10 сент(тахминан 1250 сўм)дан 20 сент(2500 сўм)гача баҳоланган. Сабзавотнинг бир тоннасини 100 доллар тўлаб, сотиб олишингиз мумкин.

Ушбу нарх юқори сифатли, сараланган ва қадоқланган маҳсулотлар учун амал қилади. Деҳқонлар томонидан даладан жўнатилган маҳсулотлар бундан ҳам арзонроққа сотиляпти.

“Қизиғи, Ўзбекистонда 2023 йилги пиёз ҳосили янги ҳосилга қараганда қимматроқ. Шу билан бирга, ўтган йилги пиёз нархи барқарор даражада қолмоқда, янги эрта пиёз эса арзонлашмоқда”, дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг прогноз қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистонда эрта пиёз ҳосили ҳам юқори бўлади. Бу эса ушбу маҳсулот нархининг ошишига йўл қўймайди. Май ойи ўрталарида пиёз нархи бироз барқарорлашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон пиёз нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made