Тожикистонда сел оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кучли ёғингарчилик Тожикистоннинг бир қанча вилоятларидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел оқимини келтириб чиқарди. Кучли табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, 4-5 май кунлари кучли ёғингарчилик натижасида республиканинг Хатлон ва Сўғд вилоятлари, шунингдек, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида кучли ёмғир, сел ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши қайд этилган. 

Табиий офат нафақат қишлоқларни, балки шаҳарларни, жумладан, республика пойтахтини ҳам қамраб олди. Хусусан, Сомоний ва Рудакий вилоятларида вазият ёмонлашгани ҳақида маълумотлар бор. Харангон ва Варзоб дарёларида сув сатҳи кўтарилиб, қирғоқларни тахминан 50 метр масофада ювиб кетгани хабар қилинган.

Асосан уй участкалари зарар кўрган. Бундан ташқари, Нуробод туманидаги Нуробод-Сари-Жар автомобиль йўлидаги кўприкни сел оқими бузган. Данғара вилоятида Бохтар-Данғара автомобиль йўлининг 1700 километри, Данғара эркин иқтисодий зонасининг бир қисми ва электр тармоқлари сув остида қолган.

Қайд этилишича, Тожикистоннинг табиий офатдан жабр кўрган барча ҳудудларида қутқарув гуруҳлари мавжуд. Махсус комиссия етказилган зарар миқдорини аниқламоқда, бироқ бу иш натижалари ҳозирча маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, охирги 3 кун ичида Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон сел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made