Россия Украина Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбарини қидирувга берди

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги Украинанинг собиқ ички ишлар вазири Арсен Аваковни қидирувга берди. Бу ҳақда Федерация ИИВ сайтида эълон қилинди.

Айтилишича, Ички ишлар вазирлиги 1964 йил 2 январда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида туғилган, миллати арманистонлик Аваков Арсен Борисовични қидирмоқда.

Шу билан бирга, маълумотлар базасида аввалроқ Росфинмониторинг томонидан “террорчилар” ва “экстремистлар” рўйхатига киритилган Аваков Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича қидирувга берилгани аниқланмаган.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Аваковга нисбатан 2018 йилги Россия Президенти сайловларида фуқароларнинг овоз беришига тўсқинлик қилгани учун жиноий иш қўзғатган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Аваков бир гуруҳ одамлар билан тил бириктириб, вазирлик ходимларига Россиянинг Киев, Львов, Одесса ва Харьковдаги дипломатик муассасаларидаги сайлов участкаларига россияликларнинг киришига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берган.

Арсен Аваков 2014-2021 йилларда Президентлар – Пётр Порошенко (2014-2019) ва Владимир Зеленский даврида Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаган.

2012-2014 йилларда Олий Рада депутати бўлган, 2005-2010 йилларда Харьков вилояти маъмуриятини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Ички ишлар вазирлиги Украинанинг амалдаги Президенти Владимир Зеленский ва мамлакатнинг собиқ раҳбари Пётр Порошенкони қидирувга берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Арсен Аваков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made