Пашинян Москвага боради, лекин Ғалаба парадида қатнашмайди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳар йили Москвадаги Ғалаба парадига бормаслиги керак, деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 7 май куни матбуот анжуманида сўз очди.

“Ўтган йили мен 9 май тадбирларида қатнашдим ва буни ҳар йили қилишим керак, деб ўйламайман. Арманистон етакчиларидан бирортасининг ҳар йили Ғалаба парадида қатнашиш амалиёти эсимда йўқ”, дейди у.

Шунга қарамасдан, Арманистон Бош вазири эртага, 8 май куни Россияга боришини, у ерда Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этишини ва Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказиш режалаштирилганини айтди.

“Эртага ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши йиғилишига раислик қилиш учун Москвага бораман, Россия Федерацияси Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказаман”, дейди Пашинян.

Шунингдек, Пашинян Россия телеканаллари Арманистоннинг ички ҳаётига ҳурматсизлик қилса, уларнинг кўрсатуви тақиқланишини айтди.

“Имзоланган келишувларга асосланиб, биз Россия каналларидан Арманистон ва унинг манфаатларини ҳурмат қилишни сўраймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлардан келиб чиқиб, биз кўп марта сўрашга, кейин бир неча бор талаб қилишга тайёрмиз. Ва агар еттинчи мартадан кейин бизнинг талабимиз эътиборга олинмаса, унда бу каналларнинг барчаси ўчирилиши ва Арманистонда эфирга узатилиши тўхтатилиши керак”, деган Бош вазир.

Бундан ташқари, Пашинян мамлакат хавфсизлик доктринасини ўзгартириш кераклигини ва бу жараён аллақачон ишчи даражада бошланганини айтди.

“Арманистон атрофида хавфсизлик кафолатлари тизими ишламаётганлиги сабабли, мен миллий хавфсизлик доктринамизни қайта кўриб чиқишимиз керак, деб ҳисоблайман”, деган Арманистон ҳукумати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кремль матбуот хизмати Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказиладиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмонлари – Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, Лаос Президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Сисоку Эмбало бўлиши кутилаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Никол Пашинян Арманистон Ғалаба паради

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made