Олий суд 198 нафар қатағон қурбонини оқлади

Жамият

image

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1930-1938 йилларда суд ҳукми билан ноҳақ жазога тортилган 198 нафар шахс оқланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича,  ноҳақ жазога тортилганлар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва жосуслик содир этганликда айбланган.

2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида ушбу протестлар кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Оқланганлар қаторидан Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов  ҳам жой олган. Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукмига кўра, Саъдулла Қосимовнинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Мазкур иш доирасида ўша вақтда Қосимов билан бирга яна 6 киши Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қорақалпоғистон Олий суд ССР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made