Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши қачон бошланиши очиқланди

Жамият

image

2024 йилнинг октябрь ойида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 6 май куни Ўшга сафари чоғида маълум қилди.

Қайд этилишича, Қирғизистон давлат раҳбари қурилиш ишлари тугаллангач, Қирғизистон транзит мамлакатга айланиши, бу эса иқтисодиётни ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини айтган.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Қирғизистон логистикаси тушкун аҳволда бўлиб, давлат Қозоғистон ва Россия темирйўллари орқали дунёга чиқиши керак.

“Октябрь ойида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини бошлаш режалаштирилган. Биз дунё учун транзит мамлакатга айланамиз”, дейди Садир Жапаров.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин мамлактининг лойиҳадаги иштирокига муносабат билдириб, Москва ҳали ҳам лойиҳани диққат билан кўриб чиқаётганини билдирган.

“Биз нимага сармоя киритаётганимизни яхшилаб ўрганишимиз керак”, деган у.

Маълумот учун, мазкур темирйўл қурилиши бўйича амалий чора-тадбирлар 6 май куни бўлиб ўтган Президент билан учрашувда, аввалроқ эса Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида муҳокама қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Хитой Қирғизистон темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made