“Барселона” ёш ҳимоячисига космик нарх белгилайди

Спорт

image

“Барселона” тез орада ёш марказий ҳимоячи Пау Кубарси билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку Кубарси билан янги узоқ муддатли шартноманинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олган. Клуб Кубарсини жамоада узоқ йил сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, шу боис янги шартномада футболчининг товон пули 1 миллиард евро қилиб белгиланади.

Шунингдек, “Барселона” ёш чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде билан янги шартномага худди шу суммани киритган.

Жорий мавсумнинг иккинчи ярмида 17 ёшли Кубарси кутилмаганда “Барселона”нинг асосий жамоасида кўриниш берди. У Хави қўл остида 19 та ўйинда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Пау Кубарси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made