ЕОИИда тўловларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга ошириляпти – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)даги тўловларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилаётганини айтди. Бу ҳақда у Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги мажлисида сўз очди.

“Ўзаро савдо ҳажми қарийб икки бараварга ошиб, 45 миллиард доллардан 89 миллиард долларга етди. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларнинг 90 фоиздан ортиғи аллақачон миллий валюталарда амалга оширилмоқда”, деган Путин.

Россия раҳбари иқтисодий кўрсаткичлар ўз-ўзидан гапираётганини таъкидлади. У Евроосиё иттифоқи давлатларининг ялпи ички маҳсулоти мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, 1,6 триллион доллардан 2,5 триллион долларга, учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш эса 60 фоизга, яъни 579 миллиард доллардан 923 миллиард долларга ошган маълумотларни келтирди.

Президент ижобий макроиқтисодий динамика 2024 йилда ҳам давом этишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Россия ЕОИИдаги ҳамкорлари билан ўзаро манфаатли, кўп қиррали алоқаларни юксак қадрлайди.

“Биз интеграция бирлашмамизни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича келгусида ҳамкорликда ишлашга чин дилдан интиламиз”, деган у.

Путиннинг сўзларига кўра, бу саммит нафақат юбилей, балки амалий, чинакам ишбилармонлик руҳида бўлади.

“Биз тасдиқлаш учун тайёрланган, стратегик хусусиятга эга ва турли соҳалардаги ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор янги қарорларни кўриб чиқамиз”, деди у.

Маълумот учун, бу йил Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига Арманистон раислик қилмоқда. Саммитда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон етакчилари қатнашмоқда. ЕОИИ етакчиларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувига ҳозирда иттифоқда кузатувчи давлат мақомига эга бўлган Ўзбекистон ва Куба Президентлари ҳам иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин ЕОИИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made